Ўзбек футболчилари Ветнамда бош совринни олишди


Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия жамоаси Ветнам футбол федерацияси кубоги халқаро турнирида бош совринни қўлга киритди.

ЎзА маълумотига кўра, ўзбек футболчилари дастлаб малазияликларни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Кейинги босқичда ветнамликлар билан бўлган учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан тугаган.

Охирги учрашувда Ўзбекистон жамоаси Мянма футболчиларини 2:1 ҳисобида мағлуб қилган.

Мусобақа якунига кўра, учта учрашувда 7 очко жамғарган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ветнам футбол федерациясиси кубоги ғолиби бўлди.