“Реал Мадрид” Тошкентда 100 болани ўқитади

"Реал Мадрид" дунёдаги энг кучли футбол жамоаларидан бири ҳисобланади.


24 октябр куни Тошкентда "Real Madrid Foundation" ("Реал Мадрид" академияси) бўлимини очиш бўйича музокоралар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Футбол федерацияси маълумотига кўра, Тошкентга ташриф буюрган “Real Madrid Foundation" асосчиси Карлос Эскудеро де Бурон Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов билан учрашган.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Карлос Эскудеро де Бурон академиянинг Тошкент бўлими ҳақида маълумотлар берган.

Академияга 8 ёшдан 16 ёшгача бўлган 100 нафар бола қабул қилинади.

Буронга кўра, ҳозирча ўқишнинг бепул ёки пуллик бўлиши ҳақида бир тўхтамга келинмаган.

Айни пайтда "Реал Мадрид"нинг бутун жаҳон бўйлаб 55та давлатда ташкил қилинган 167та академиясида 30 минг бола таҳсил олмоқда.