Россияда икки ўзбек зўрлашда айбланмоқда

Икки ўзбек йигити зўрлашда айбланиб, ҳибсга олиниши мумкин.


Санкт-Петербург шаҳар Тергов Бошқармаси Ўзбекистон фуқаролари 27 ёшли Икромжон Баротов билан 22 ёшли Зоиржон Лолаевга нисбатан номусга тегиш ва ўғирлик моддалари бўйича жиноий иш қўзғади.

Тергов натижаларига кўра, 25 октябрга ўтар кечаси Икромжон Баротов билан Зоиржон Лолаев Санкт-Петербургнинг Пушкин туманида 30 ёшли маҳаллий аёлга ҳужум қилган.

Икки ўзбек йигити дастлаб аёлни дўппослагани, кейин уни зўрлагани ва охирида аёлнинг мобил телефони билан кумуш тақинчоғини ўғирлаб қочгани айтилмоқда.

Айни пайтда ўзбекистонлик икки йигитни ҳибсга олиш масаласи кўрилаяпти.