Тошкентда шахмат бўйича 1-Марказий Осиё кубоги ўтказилди


Тошкентда илк бор ўтказилган шахмат бўйича Марказий Осиё кубогида Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистондан жами элликдан зиёд шахматчи ўзаро беллашди.

ЎзА мълумотига кўра, ўзбек гроссмейстери Рустам Қосимжонов 1-Марказий Осиё кубогининг бош совринни қўлга киритган. Иккинчи ўринни қозоғистонлик гроссмейстер Павел Котсур эгаллади. Учинчи ўрин эса ўзбекистонлик шахматчи Бегали Саидовга насиб қилди.

Хотин-қизлар ўртасида барча совринли ўринларни Ўзбекистонлик шахматчилар эгаллади. Халқаро тоифадаги спорт устаси Нафиса Мўминова олтин медални қўлга киритди, иккинчи ўрин Ҳулкар Тоҳиржоновага, учинчи ўрин эса Ирина Геворкянга насиб этди.

Халқаро турнирда энг яхши натижага эришган Ўзбекистон терма жамоасига Марказий Осиё кубоги топширилди.