Ўзбекистонда қуëш энергия станцияси қурилади

Россиянинг "Лукойл" ширкати Ўзбекистон ҳудудида 100 мегаватт қувватдаги қуëш энергия станциясини қуришини маълум қилди.

Айни пайтда Ўзбекистондаги қуëш энергияси миллий институтини қайта тиклаш ишлари кетмоқда.

Қуëш энергияси станцияси қуриш учун Осиë тараққиëт банки ҳам сармоя ëтқизгани маълум бўлди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 6 миллиард доллар деб ҳисобланган.

Ўзбекистонда муқобил энергия олиш йўллари изланиб мамлакатни газ ва нефтга қарамликдан қутқариш режалари ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси топшириғига кўра, Тошкент вилоятидаги 500дан ортиқ корхона ва ташкилотлар ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари 2011-2012 йилги куз-қиш мавсумида марказий газ таъминотидан узилади.

Бу корхона ва ташкилотлар раҳбарларига муқобил ёқилғи турларига ўтиш таклиф қилинган.