Ўзбекистонда конвертация ҳамон бош оғриғи

Россиянинг фуқаролик авиацияси расмийлари Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкати сўм конвертацияси билан боғлиқ муаммони ҳал қилмаса, ушбу ширкат учқичларининг Россия шаҳарларига қатновини тўхтатиб қўйиш билан пўписа қилмоқда.

Бу ҳақда Россиянинг РИА Новости ахборот агентлиги хабар қилди.

Маълум бўлишича, ҳозир Ўзбекистонда Россия ширкатлари чипталар сотилишидан тушган 54, 6 миллион долларга тенг сўмни конвертация қила олмаяпти.

Ўзбекистонда маҳаллий аҳоли учун билетлар миллий пул бирлиги - сўмда сотилади.

Август ойидан хориж фуқароларига авиачипталарни ўзбек сўмида сотиш тўхтатилган эди.

Агар парвознинг бошланиш нуқтаси Ўзбекистон ташқарисида бўлса, ўзбек фуқаролари ҳам чиптани хориж валютасида сотиб оладилар.


Таҳлилчиларга кўра, бу барча ҳисоб-китоблар миллий валютада амалга оширилишини назарда тутадиган Ўзбекистондаги амалдаги қонунчиликка зиддир.

Мутахассислар буни валюта тушумларининг камайиб кетгани билан изоҳлашмоқда.


Ҳозирда Россиянинг “Аэрофлот”, “Трансаэро” и “ЮТэйр”, каби ширкатлари Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари орасида ҳафтасига 14 рейсни амалга оширади.