Рамазотти Тошкентда концерт берди

Италиялик хонанда Эрос Рамазотти Тошкентда ҳайрия концерти берди.

Концерт Гулнора Каримованинг Style.uz хафталиги доирасида 28 октябр куни ўтказилди.

Концертдан тушган маблағ кўкрак бези саратонига чалинган бемор аёлларга ёрдам учун сарфланиши айтилмоқда.

Италия матбуотида эса 48 яшар Рамазоттининг яккаҳукмронликда айбланаётган мамлакатда қўшиқ куйлаши шармандали хол экани борасида мақолалар босилган.

Бундан аввал италиялик донгдор қўшиқчи Ал Бано Самарқандда ўтган "Шарқ тароналари" фестивалида қўшиқ куйлаган ва президент Ислом Каримовни олқишлаган эди.

Стинг, Род Стюарт ва Хулио Иглесес каби машҳур қўшиқчилари ҳам Тошкентда Гулнора Каримова тадбирларида қўшиқ куйлаган ва халқаро майдонда қаттиқ танқидга учраган эди.