Тошкентда уйлар 4 фоизга қимматлади


Ўтган октябр ойида Тошкентдаги турар жойлар сентябр ойига нисбатан 4 фоизга қимматлади.

Gazeta.uz сайти маълумотига кўра, октябрда Тошкентдаги турар жойларнинг бир квадрат метри ўртача 516 АҚШ долларини ташкил қилди.

Октябрдаги энг қиммат нархдаги уйларнинг бир квадрат метри 982 доллар, энг арзон нархдаги уйнинг бир квадрат метри эса 319 долларни ташкил қилган.

Икки ва уч хонали уйлар энг харидоргир бўлган, бундан кўп хонали уйларга эса атиги 5,6 фоиз харидор топилган.

Октябрдаги нархлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,8 фоизга арзондир.