Ислом Каримов Болгария янги президентига табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Росен Плевнелиевни Болгария президенти лавозимига сайлангани билан қутлади.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, Ислом Каримов ўз табригида Росен Плевнелиевнинг янги лавозимда олиб борадиган фаолияти Ўзбекистон-Болгария муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга умид билдириб, унга сиҳат-саломатлик ва муваффақият, шунингдек, дўстона Болгария халқига тинчлик-фаровонлик тилаган.

Болгарияда октябр ойида ўтказилган президент сайловида ҳукмрон партия номзоди Росен Плевнелиев ғолиб чиққан эди.