Диний экстремизмда айбланган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди

Россиянинг Калининград вилоятида диний экстремизм билан боғлиқ айбловлар билан халқаро қидирувда бўлган 39 яшар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Калининград вилояти Бош бошқармаси маълум қилди.

Ўзбекистон фуқароси Андижон вилоят Ички ишлар бошқармасининг сўровига мувофиқ қўлга олинган.

Ҳозирда Калининград вилоят прокуратураси қўлга олинган шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.