Москвада 170 минг мусулмон Ҳайит намозига келди


Москва полицияси маълумотига кўра, Россия пойтахтида 170 минг киши Қурбон ҳайитини нишонлади.

Биргина шаҳарнинг Тинчлик проспектидаги Жомеъ масжидида 80 минг киши ҳайит намозини ўқиган.

Ушбу масжид Тинчлик проспектини қайта таъмирлаш доирасида 11 сентябр куни бузиб ташланган эди.

Одам кўплигидан масжид атрофидаги кўчаларда машина қатновларида муаммолар юзага келган.

Санкт- Петербургда ибодат қилувчилар кўплигидан масжид атрофидаги кўчаларда трамвай қатновлари тўхтатилган ва метрога киришда маълум чекловлар ўрнатилган.

Бугунги кунда Россия аҳолиси ва ишлашга келган мардикорлар орасида жами 2 миллиондан 5 миллионгача мусулмон борлиги айтилади.