АҚШ элчиси ўзбекистонликларни ҳайит билан қутлади

Дунё мусулмонлари Қурбон Ҳайитини нишонламоқда.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол ўзбекистонликларни Америка халқи номидан Қурбон ҳайити билан қутлади.

“6 ноябрь, якшанба куни Ўзбекистон ва бутун дунёдаги мусулмонлар муқаддас Қурбон ҳайитини байрам сифатида нишонлашади. Ушбу маънавий байрам муносабати билан Америка халқи номидан Ўзбекистон халқига энг эзгу тилакларимни йўллайман. Сизга ва оилангизга келгусида тинчлик, қувонч ва фаровонлик тилайман”, - деб табрик йўллади жаноб Крол.

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасига кўра, бу йил Ҳаж зиёратига 5000 дан зиёд ўзбекистонлик жўнатилган.