Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари куни нишонланмоқда

Ўзбекистонда 2006 йилдан бери ноябр ойининг иккинчи якшанба куни шифокорлар куни сифатида байрам қилиб келинмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозир Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимида 72 мингдан зиёд шифокор бор.

Улар 300 мингга яқин ўрта бўғин тиббиёт ходимлари билан бирга халқ саломатлигини сақлаш билан шуғулланиб келмоқда.