Андижонда газ портлади

12 ноябр куни Андижон шаҳрининг 2-микрорайонида жойлашган 15-уйда газ портлади.

Узметроном сайтининг хабар қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, портлашга табиий газ узатишдаги узилишлар сабаб бўлган.

Газ портлашидан бир неча киши тан жароҳати олгани, шунингдек, портлаш ва ёнғин ҳодисаси юзасидан жиноий иш қўзғатилгани айтилмоқда.