Свердловскда қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Екатеринбург шаҳрининг “Кольцево” аэропортида 40 яшар Ўзбекистон фуқароси Эркинжон Усмонов Россия ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан қўлга олинди.

РБК.ру Интернет нашри хабарига кўра, экстремизм билан боғлиқ жиноятлар содир этганликда гумонланган Усмонов халқаро қилдирувда бўлган.

РФ ИИвнинг Свердловск вилояти Бошқармаси матбуот хизматига кўра, Усмонов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 1-қисм, 246-моддаси, яъни, диний экстремистик ва бўлғунчилик характеридаги адабиётлар контрабандаси бўйича қидирувда бўлган.

Шундай жиноятлар содир этгани ошкор бўлган Усмонов 2009 йилда Ўзбекистонни тарк этган.

Сўнгги икки йил давомида у Владивосток ва Москва шаҳарларида яшириниб юрган.