GM Тошкентда мотор заводини ишга туширди

АҚШнинг General Motors машинасозлик ширкати бугун Тошкентда янги мотор заводини ишга туширди.

ЎзАвтосаноат билан биргаликда очилган янги завод GM Ўзбекистоннинг Асакадаги асосий ишлаб чиқариш муассасасидан 400 км масофада жойлашган ва унинг GM ширкати ҳозирга қадар Марказий Осиëга киритган энг йирик сармояси маҳсули экани айтилмоқда.

Янги мотор заводи акцияларининг 52 фоизи GM га¸ қолган 48 фоизи эса¸ ЎзАвтосаноатга қарашли.

40 гектарлик ҳудудда очилган янги заводда GM дунë бўйлаб ишлаб чиқараëтган 1.2 ва 1.5 литр ҳажмдаги мотор билан ишловчи кичик йўловчи машиналари учун йилига 225 000 дан ошиқ ëнилғи тежовчи Ecotec моторлари ишлаб чиқиши кутилмоқда.

Тошкентда ишлаб чиқариладиган илк моторларнинг жорий ой давомида Chevrolet Spark мини машиналарига қўйилиши айтилмоқда. Айни кичик ҳажмдаги машиналар бугунги кунда Ўзбекистон ички бозоридаги автомобилларнинг 94 фоизини ташкил қилади.

Тошкентда иш бошлаган янги мотор заводи¸ GM баëнотига кўра¸ янги компютер технологияси воситасида ишлайди ва унда 1200 иш ўрни мавжуд.

Жами 6600 кишини иш билан таъминлаган GM Ўзбекистон йилига 200 000 дан ошиқ автомобил ишлаб чиқармоқда.