Навоий аэропортида янги терминал ишга туширилади

Ўзбекистонда кейинги йилнинг феврал ойидан Навоий шаҳридаги аэропортда янги терминал ишга туширилиши айтилмоқда.

Шу йил бошланган таъмирлаш ишларидан сўнг бу терминал соатига 400 йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлиши айтилмоқда.

Навоий шаҳридаги халқаро аэропорт 1962 йилда қурилган. 2007 йилга қадар ҳарбий аэродром вазифасини бажарган бу иншоотга 2007 йилги таъмирдан сўнг халқаро аэропорт мақоми берилган.

2008 йилдан бери бу аэропорт Жанубий Кореянинг «Korean Air» ширкати томонидан бошқарилмоқда.