Санкт Петербургда ўзбекистонликлар узоқ муддатга қамалди


Санкт Петербург Тергов қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган 28 ёшли Чинали Сопуев, 22 ёшли Уларбек Борошов, 23 ёшли Козим Ҳолиқов, 37 ёшли Зафаржон Воҳобовлар 10 йилдан 13 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Бу фуқаролар Россия Жиноят кодексининг гуруҳ бўлиб жиноят қилиш, ўғирлик, қароқчилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Маҳкама жараёнида аниқланишича, улар 2010 йилнинг 3 сентябр куни автомобилда кетаётганида йўлни кесиб ўтган нотаниш бир кишини дўппослаганлар.

Бу киши калтак зарбидан воқеа жойида оламдан ўтгач, тўртовлон қочиб кетиб, бошқа бир жиноятни содир этганлар.

Улар икки сантехникни калтаклаб, уларнинг 30 минг рубл пулини ўғирлаб кетганлар.