Тошкентда Халқаро қишлоқ хўжалик саноат кўргазмаси очилди

Еттинчи “UzAgroExpo-2011” кўргазамасида 10 та давлатдан 60 га яқин ширкат иштирок этмоқда.

Тадбир қатнашчиларининг 65 фоизини Беларус, Германия, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея, Россия, Украина ва Франция компаниялари вакиллари ташкил этади.

Мазкур кўргазма Қишлоқ хўжалиги, Озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноати ускуналари, Озиқ-овқат маҳсулотлари, Ичимликлар сингари бўлимлардан иборат.

Газета.уз интернет нашрига кўра, “UzAgroExpo-2011” кўргазмаси Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги хомийлигида IEG ширкати, Савдо-саноат палатаси, Фермер хўжаликлари уюшмаси, Беларус элчихонаси, шунингдек, Ўзбекистондаги бошқа вазирлик ва идоралар кўмагида уюштирилган.