Қирғизистон Ўзбекистон билан электр экспорти ҳақида шартнома имзолади

Ҳужжатда Қирғизистон Ўзбекистонга бир киловатт/соат электр энергиясини 3 доллар 38 цент нархда, жами 500 миллион киловатт/соат электр энергияси етказиб бериши назарда тутилган.

Қирғизистон Республикаси ҳукумати матбуот хизмати маълумотига кўра, шартнома Қирғизистоннинг “Электр станциялари” ҳамда “Ўзбекэнерго” ширкатлари ўртасида имзолаган.

Ҳозирда Қирғизистон Қозоғистон ва Хитойга электр энергияси экспорт қилмоқда.