Олий Мажлис халққа яқин бўлмоқчи

Ўзбекистон Олий Мажлиси/

Ўзбекистон Парламенти қонунчилик палатаси аҳоли билан мулоқотни яхшилаш мақсадида ўз Интернет сайтида “Он-лайн қабулхона” бўлимини ташкил қилди.

Бу хизматдан Интернетга кириш имкони бўлган барча ўзбекистонликлар фойдаланиши мумкинлиги айтилмоқда.

“Мазкур бўлим орқали Сиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерига, депутатларга, қўмиталар, фракциялар ва депутатлар гуруҳи аъзоларига электрон шаклдаги мактуб йўллашингиз мумкин”, дейилади кириш сўзида.

Бироқ “Он-лайн қабулхона” таҳририяти шу билан бирга “юборилган электрон шаклдаги хат расмий ҳисобланмайди. Улар ахборот характерига эга бўлиб, расмий тартибда кўриб чиқилмайди”, деган сўзлар билан ҳам огоҳлантирилган.

Ўзбекистонда Интернет фойдаланувчилар сони 8 миллионга яқин экани айтилади.