Ўзбекистонда ЕИнинг илк вакили иш бошлади

Норбер Жюстен.

64 ёшли Белгия фуқароси Норбер Жюстен Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги илк расмий вакили сифатида иш бошлади.

Ўзбекистон ва дунёнинг яна бир неча давлатларига расмий вакилларини йўллаган ЕИнинг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Катрин Эштон вакиллар Европа Иттифоқини дунёга тақдим қилиш билан бирга дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашига ишонч билдирди.

Норбер Жюстен 1980 йилдан бошлаб Европа Коммиссиясида ишлаган. У комиссиянинг Люксембург, Брюссел, Вена идораларида фаолият юритган.

2001-2004 йилларда Европа Комиссиясининг Украина, Беларус ва Молдовадаги миссияларига раҳбарлик қилган.

2009-2011 йилларда эса ЕИнинг Қозоғистондаги вакили бўлиб ишлаган.

Иттифоқнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш тўғрисидаги келишув шу йилнинг 24 январида Брюсселда имзоланган эди.

Ваколатхона шу йил май ойида очилди ва унга вақтинчалик иттифоқнинг ташқи сиёсат бўйича дипломати, Чехия фуқароси Ондржей Шимек раҳбарлик қилаётган эди.