Ўзбекистонда Инглиз тили ҳафталиги ўтказилади

6 – 12 декабр кунлари Ўзбекистонда Инглиз тили ҳафталиги ўтказилади.

Тадбир Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Форум жамғармасининг «Келажак овози» ёшлар ташаббус маркази ва Инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси билан ҳамкорликда Британия кенгаши томонидан уюштирилмоқда.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Инглиз тили ҳафталигида 350дан ортиқ ўқитувчи ва 150 нафар инглиз тилини ўрганаётган ўқувчи, 50та инглиз тили факултети ва кафедраси мудирлари, шунингдек, Ўзбекистондаги олийгоҳларнинг 70 нафар ректори ва проректорининг қатнашиши режаланган.

Анжуманда инглиз тилини ўқитиш бўйича тўрт нафар британиялик етакчи мутахассис иштирок этади.