Ўзбекистонда уй ижараси тартиби ўзгарди

Ўзбекистонда жисмоний шахслар ўзига қарашли турар-жой биноларини ижарага бериш пайти ижарачи билан шартнома тузиши ва уни нотариал тартибда расмийлаштириши керак.

Мазкур талабни бажармаган мулк эгаси эса жаримага тортилади.

Бу юзадан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқаролик, Уй-жой ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексларга ижара шартномаси тузмаганлик учун жарима тартиби бўйича ўзгартиришлар киритди.

Newsuz.com сайти маълумотига кўра, мазкур тартиб орқали мулк эгаларинининг ижара орқали топаётган даромадларини солиққа тортиш кўзда тутилган.

2012 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахсларнинг ўз мулкини ижарага берган ҳолатида солиқ ставкалари ижара ҳақининг энг кам қиймати кўринишида белгиланади.

Тошкентда фаолият юритаётган солиқ маслаҳатчиларидан бирининг айтишича, шу пайтгача аксар мулкдорлар ўз даромадларини солиқдан яшириб келгани учун янги тартиб йўлга қўйилаяпти.

- Эндиликда мулкни ижарага берган ҳолатда ижаранинг минимал ставкаси ўрнатилаяпти. Сабаб шу пайтгача шартнома тузилаëтганда ижарачи билан ижарага олувчи кичкина суммани кўрсатиб қўйишар эди яъни налогдан қочиб. Шунинг учун эндиликда минималний сумма кўрсатилади. Давлат томонидан ками белгилаб қўйилади. Ҳақиқатан шунчадан кам бўлиши керак эмас. Ҳозир буни қанча миқдорда бўлиши маълум эмас. Декабр охирида қўшимча таблицалар кўринишида чиқади. Ўшанда аниқ кўриш мумкин, деди солиқ маслаҳатчиси.