Ўзбекистонда 2012 йил "Мустаҳкам оила йили" деб эълон қилинди

Президент Каримов ҳар йили Конституция куни арафасида келаётган йилга ном беради.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2012 йилни "Мустаҳкам оила йили" деб эълон қилди.

Президент Ислом Каримов бу ҳақда бугун Конституция куни муносабати билан Тошкентда ўтказилган анжуманда билдирди.

Ўзбекистонда Конституция куни арафасида президент келаси йилга ном бериши анъанага айланган.

Ўтаётган йил "Кичик бизнес ва тадбиркорлик йили" деб номланган эди.