Ўзбекистонда ҳамма мактаб таъмирланади

Ўзбекистон ҳукумати мактабларни реконструкция ва капитал таъмирлаш учун 2012 йилда 155,3 миллиард сўм, яъни, 86,9 миллион АҚШ доллар миқдорда маблағ сарфлашни режаламоқда.

Халқ таълими вазирлиги маълумотига кўра, келаси йил 187та мактаб реконструкция қилиниши қолганлари капитал таъмирланиши мўлжалланган.

Халқ таълими вазирлиги маълумотига кўра, ҳозир Ўзбекистонда 9 минг 774та мактаб бор.

Ўрта мактабларда 4 миллион 700 минг ўқувчи билим олмоқда.