ҲРУ Ўзбекистонга оид ҳисобот чиқарди

Ҳюман райтс уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотларга қарамай, Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларининг фундаментал ҳуқуқларини таъминлай олмаганини билдирди.

Халқаро ташкилот чиқарган янги ҳисоботига кўра, стратегик сабабларга кўра Ўзбекистон билан яқин алоқалар ўрнатишга уринаётган Ғарб ҳукуматлари бу мамлакатда инсон ҳуқуқлари бузилишига кўз юммоқда.

Ҳюман райтс уотч эълон қилган янги ҳисоботда Ўзбекистонда қийноқлар кенг қўлланиллиши давом этаётгани, инсон ҳуқуқлари фаоллари қамоқларда азоб чекаётгани ва адвокатлар овози ўчирилгани қайд этилган.

Ҳюман райтс уотч ташкилотининг янги ҳисоботи 2009 – 2011 йиллар давомида 100дан ортиқ одам билан Ўзбекистонда ўтказилган суҳбатлар асосида ҳозирланган.