Ўзбекистон-Хитой газ қувурининг учинчи тармоғи қурилмоқда

Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Хитой раҳбарлари газ қувурининг биринчи тармоғи очилишида, 2009 йилнинг 15 декабри.

Учинчи тармоқнинг ишга туширилиши бевосита Ўзбекистон конларидан Хитойга газ экспорт қилиш имконини бериши айтилмоқда.

“Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг ширкати матбуот хизмати маълумотига кўра, қурилишга 3000 чоғли киши жалб қилинади. Шунингдек, газ қувури, компрессор станциялари, диспетчерлик пунктлари ва газ ўлчаш бўғинлари ишга туширилганидан кейин яна 600 га яқин мутахассис иш билан таъминланади.

Ўзбекистон-Хитой газ қувури қурилиши 2008 йилнинг 30 июнида бошланган. Икки йил муқаддам (2009 йил декабрида) Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой газ қувурининг биринчи тармоғи эксплуатацияга топширилганди. Газ қувурининг Ўзбекистон участкасидаги иккинчи тармоғи 2010 йилнинг 20 октябрида очилган.