Тошкентда электр чегирилади

Тошкент шаҳар электр тармоқлари идораси таълим муассасаларига декабр, январ ва феврал ойлари мобайнида электр энергиясини 30 фоизга чегириш ҳақида кўрсатма берган.

Бу ҳақда хабар қилган NewsUz.Com сайтига кўра, мутасаддилар бу ҳолатни қиш мавсумида электр энергиясига талаб ошиши билан изоҳлаган.

Тошкент шаҳри туманлари ҳокимликлари фуқаролар, корхона ва ташкилотларга электр энергияси ва газни тежаш бўйича мурожаатнома тарқатган эди.

Ўзбекистон вилоятларида эса нафақат қишда балки йилнинг тўрт мавсумида ҳам табиий газ ва элетр энергияси тақчиллиги сўнгги ўн йил давомида мунтазам кўриниш касб этаяпти.