Ўзбекистон Сенати ўтган йили 41 та қонунни маъқуллади

Ўтган йили Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида жами 80 та масала муҳокама қилиниб, 41 та қонун тасдиқланди.

Сенатнинг расмий сайтида айтилишича, бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг 2011 йилдаги фаолиятига бағишланган йиғилишда маълум қилинган.

Ўтган йилги қонунлар асосан, ижтимоий-иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини либерализация қилиш, ҳукумат қурилиши ва бошқарувини мукаммаллаштириш борасида бўлган.

Жумладан, ўтган йили Сенат томонидан “Ўзбекистон конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун” тасдиқланиб, мамлакат Сенати раиси ҳамда Бош вазир ваколатлари оширилди.

Ўзбекистонликларга кўра, мамлакат Сенатининг ўтган йилдаги энг муносиб қарори амнистия тўғрисида бўлди.

Ўзбекистон Сенати ўтган йилнинг 5 декабрида Конституция куни муносабати билан амнистия эълон қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.