Тошкентда ҳар ойда бир кун немис кинолари намойиш этилади

Жорий йилда Тошкент кинотеатрларида ҳар ойнинг иккинчи душанбасида Немис киноси кунлари бўлади.

Ўзбекистондаги Германияга қарашли Гёте институти хабарига кўра, ўзбек томошабинлари ҳар ойда немис киносининг энг машҳур фильмларини томоша қилиш имконига эга бўлади.

Томошабинлар учун бепул намойиш қилиниши айтилаётган ушбу филмлар немис тилида бўлиб, русча субтитр берилади.