Тожик делегацияси газ масаласида Тошкентга келди

5 январ куни эрталаб Тожикистон Бош вазири ўринбосари Муродали Алимардон бошчилигидаги тожик делегацияси Тошкентга келди.

Бу ҳақда хабар қилган Avesta ахборот агентлигига кўра, ташрифдан мақсад жорий йил учун газ импорти бўйича шартнома имзолашдир.

"Тожиктрансгаз" давлат унитар ширкати хабарига кўра, ўтган йили Ўзбекистондан жами 48 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 180 миллион кубометр газ импорт қилинди.

Ўтган йили Ўзбекистон томони газ нархини Тожикистон учун бир йилда икки марта қимматлатди.

2011 йилнинг ноябрида “Ўзтрансгаз” Тожикистонга сотаётган маҳсулоти нархининг ҳар минг куб метрини 311 АҚШ долларидан этиб белгилади.

4 январдан эътиборан Ўзбекистон Тожикистонга табиий газ беришни батамом тўхтатган эди.