Ўзбекистон насронийлари Рождество байрамини нишонламоқда

Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий 7 январга ўтар кечаси Тошкентдаги Авлиё Успенский черковида Рождество байрамига бағишланган маросимга бошчилик қилди.

Uzmetronom мустақил интернет-газетаси хабарига кўра, митрополит Викентий ўз чиқишида насронийларни ҳозирги замон хавф-хатарлари ҳамда васвасаларидан огоҳлантирган.

Православ насронийлари учун энг катта байрам ҳисобланган Рождество байрами Россияда ҳам кенг нишонланмоқда.

Москвада ўтказилган маросимга Патриарх Кирил бошчилик қилди.

Хабарларга кўра, Россия бўйлаб ўтказилган маросимда икки миллиондан ортиқ одам қатнашган.