Владивостокда тўрт ўзбекистонлик отилди

Владивостокда Ўзбекистоннинг тўрт фуқароси ов милтиғидан яраланиб шифохонага ётқизилди.

Бу ҳақда хабар қилган PrimaMedia ахборот агентлигига кўра, Владивостокдаги кафелардан бирида маҳаллий фуқаро ўзаро жанжал натижасида ўзбекистонликларни ов милтиғидан отган.

27 ёшли владивостоклик кафеда ўтирган ўзбеклар билан жанжаллашиш натижасида уйидан “Сайга” ов милтиғини олиб келган ва тўрт ўзбекистонликни отган.

Ўқ еган ўзбеклардан бири бошидан жиддий жароҳатланган ва айни пайтда оғир аҳволда экани айтилмоқда.

Унинг шерикларидан бири курагидан, бошқаси қўлидан жароҳат олган.

Полиция ўқ отган владивостокликни воқеа жойида ҳибсга олган, унинг ов милтиғи ва патронларини мусодара қилган.

Айни пайтда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.