Тожикистонлик овчи тақдири номаълум

Ўтган ойда Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан қўлга олинган Тожикистон фуқаросининг қаердалиги номаълумлигича қолмоқда.

Сўғд вилояти милицияси бошлиғи полковник Шариф Назаровнинг Озодлик радиоси тожик хизматига билдиришича, Хамзаали Хидиров ов қилаётиб Ўзбекистон ҳудудига ўтиб қолган пайтда қўлга олинган.

Назаровга кўра, Ўзбекистон расмийлари Хидиров юзасидан ҳеч қандай маълумот бермаган.

Озодлик радиоси тожик хизмати Хамзаали Хидировнинг Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан қўлга олинишига гувоҳ бўлганлардан ҳамда унинг яқинларидан олинган маълумотларни эълон қилди.