Жаҳон банки ўзбек иқтисоди ўсишини тахмин қилмоқда

Жаҳон банки сешанба куни эълон қилган “2012 йилги Глобал иқтисодий истиқболлар” деб номланган янги ҳисоботида глобал иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига оид ўз башоратларини пасайтирди.

Айни пайтда¸ янги тахминга кўра¸ Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш кўрсаткичи 2012 йил давомида аввал башорат қилинган даражада қолади ва 8¸2 фоизни ташкил этади. 2013 йилги ўсишнинг эса¸ 6¸5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

1995 йилдан бери Жаҳон банкига аъзо бўлган Ўзбекистон ҳукумати ҳозирга қадар халқаро молия гуруҳидан мамлакат иқтисодини хусусийлаштириш¸ молия секторини ривожлантириш¸ қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш¸ ëнилғи¸ соғлиқни сақлаш ва маориф соҳасидаги турли лойиҳалар учун 1¸5 миллиард АҚШ долларига яқин қарз олган.