Хоразм вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Хорзм вилояти собиқ ҳокими Оллаберган Хайитбоевич Оллаберганов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 24 январ куни мамлакат Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддасига мувофиқ Хорзм вилояти ҳокими Оллаберган Хайитбоевич Оллабергановни Хоразм вилояти ҳокими лавозимидан озод этиш ҳақидаги фармонга имзо чекди.


Бобожонов Пўлат Раззақович



Ўзбекистон президенти шу куни Конституциянинг юқорида қайд этилган банди ва моддаларига мувофиқ Пўлат Раззоқович Бобожоновни Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлади.

Ҳокимнинг ишдан олиниши тафсилотлари ўрганилмоқда.