“Ўзбекистон ҳаво йўллари” 20 ëшда

Uzbekistan - Uzbekistan airways planes on Tashkent airport

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ташкил топганига 20 йил тўлиши муносабати билан Тошкентда матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда сўзлаган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати бош директори Валерий Тян ҳаво қатнови сони ва йўловчиларга ҳизмат кўрсатиш бўйича ўсишни қайд қилди.

Тянга кўра¸ ўтган йилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” учоқлари 2 миллион 322 минг йўловчини манзилга элтган.
Бу олдинги йилга нисбатан 155 минг 800 йўловчи кўп экани таъкидланди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати ўтган йилларда корупция билан боғлиқ жанжаллар марказида ҳам қолган эди.

Ширкатнинг илк раҳбари Арслон Рўзматов коррупцияда айбланиб қамоққа олинди ва жазо ўташ мобайнида оламдан ўтди.

Бундан олдин “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси чипта сотиш бўлими бошлиғи Юсуф Кадирмеев қамоққа олинди. Қадирмеев уйидан 8 миллион доллар нақд пул чиққан эди.

Германиядаги "Шпигел" журнали “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси немис мулозимларидан пора олганлиги ва керосин чайқовчилиги билан шуғуллангани ҳақида ëзган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси 1992 йил январ ойида ташкил қилинган. Бунчага Ўзбекистонда “Аерофлот” совет ширкати фаолият кўрсатган.