Тошкентда Ҳолокост қурбонлари хотирланди

Генмания пойтахти Берлиндаги Ҳолокост музейи.

Тошкентдаги Исроил элчихонаси БМТнинг Ахборот маркази билан биргаликда Ҳолокост қурбонлари хотираси кунига бағишлаб тадбир ўтказмоқда.

Бу йилги хотирлаш маросими Ҳолокостда азоб чеккан болаларга бағишланди.

Тадбирда БМТ Тараққиёт дастури раҳбари ўринбосари Жако Силлерс, Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Доктор Хиллел Нюман ва Исроил элчихонасининг бошқа расмийлари иштирок этмоқда.

Тадбирда Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Волфганг Нюеннинг ҳам қатнашиши режаланган.

БМТ Ахборот марказида уюштирилган тадбир Ҳолокостда ҳалок бўлган иқтидорли яҳудий болага бағишланган “Петр Гинзнинг сўнгги парвози” номли кинофилм намойиши билан тугайди.

Иккинчи жаҳон уруши даврида Полшадаги Освенцим ва Биркенау ўлим концлагерларида немис фашистлари миллионлаб яҳудийни ўлдирган.

Ҳолокост қурбонлари сони ҳаммаси бўлиб 6 миллион кишини ташкил этади.

Улардан бир ярим миллионининг болалар экани айтилади.