Оқ уй Ўзбекистонга ҳарбий ëрдамни кенгайтирмоқчи

Роберт Блейк.

Оқ уй маъмурияти АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистонга чекланган ҳарбий ëрдам кўрсатишига рухсат олиш мақсадидаги ҳуқуқий жараëнларни бошлади¸ деб маълум қилди Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиë бўйича ўринбосари Роберт Блейк.

Вашингтондаги Жон Ҳопкинс университетида ўтказилган анжуманда сўзлаган Блейк¸ бундай ҳаракат Афғонистондаги АҚШ қўшинлари манфаатларидан келиб чиқиб бошлангани ва бу борадаги сўнгги қарор Конгресс томонидан қабул қилиниши билдирди.

Унга кўра¸ Ўзбекистон ҳукуматига олти ой муддат давомида бериладиган бу қўшимча ҳарбий ëрдам миқдори ва унинг қандай сарфланишини ҳам АҚШ Конгресси белгилаб беради.

Айрим манбаларга кўра¸ Обама маъмурияти АҚШ Давлат департаменти ва Пентагон бошқарадиган хорижий ҳарбий ëрдам дастури доирасида Ўзбекистонга 2012 йил давомида 100 000 доллар маблағ ажратишни сўраган.

Айни пайтда маъмурият¸ Халқаро ҳарбий таълим ва трейнинг дастури доирасида ҳам Ўзбекистон учун қўшимча 300 000 доллар сўраган.

Ўзбекистон Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинларини таъминот моллари билан таъминлашда асосий йўналишга айланган Шимолий таъминот тармоғидаги белгиловчи давлат.

Ҳозирда Афғонистондаги халқаро кучларга етказилаëтган таъминот молларининг камида 70 фоизи ана шу йўналишдан ўтмоқда.

Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорлик кучайгани боис ўтган йил АҚШ Конгресси Тошкент ҳукуматига ҳарбий ëрдам беришга ўрнатилган тақиқни бекор қилди.