Кремл Каримов сиëсатига юқори баҳо берди

2011 йил 13 июнида Медведев Тошкентда Каримов билан учрашди.


Кремл расмий сайтида эълон қилинган табрик матнида¸ Ислом Каримовнинг 74 ëшга тўлиши муносабати билан унга йўллаган расмий табригида Россия президенти Дмитрий Медведев Ўзбекистон эришган ютуқларни президент номи билан боғлади.

“Ўзбекистон халқи мамлакатда муваффақият билан амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар¸ суверенитетнинг кучаюви ва халқаро майдонда Ўзбекистон эътибори ошганини ҳақли равишда Сизнинг номингиз билан боғлайди”¸ дейилади жумладан Медведев табригида.

Кремл раҳбари ўз табригида шунингдек¸ Россия-Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама алоқаларга юқори баҳо берган ва халқаро ва минтақавий майдондаги долзарб муаммолар юзасидан Ислом Каримов мулоҳазаларини қадрлашини таъкидлаган.