Япония Ўзбекистонга $489990 ажратди

Япония ҳукумати Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун 489990 АҚШ доллари миқдорида грант ажратди.

Бу ҳақда хабар қилган Uzreport.com сайти маълумотига кўра, 1 феврал куни Япониянинг Тошкентдаги элчиси Ёсихиса Курода айни грантга оид шартномани имзолаган.

Ушбу маблағ Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида бешта ижтимоий лойиҳани амалга ошириш учун сарфланади.

Лойиҳага кўра, япон гранти Тошкент Тиббиёт педиатрия институти, Бухоро вилоят психоневрологик болалар касалхонаси, Намангандаги 1-сонли шифохона, Фарғонадаги Тошлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси, Сурхондарёдаги Музработ тумани тиббиёт бирлашмаси учун сарфланади.

Япония 1995 йилдан буён Ўзбекистондаги жами 299 та ижтимоий лойиҳа учун 18 миллион АҚШ доллари ажратган.