Ўзбекистон-Украина келишув имзолади

Украина Ташқи ишлар вазири Константин Гришенконинг Ўзбекистонга икки кунлик расмий ташрифи тугади.

12.уз ахборот портали хабарига кўра, Гришенконинг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийлари билан учрашувида Ўзбекистон-Украина муносабатларини икки томонлама, шунингдек, халқаро ва минтақавий структуралар доирасида ривожлантириш йўллари ва механизми хусусида фикр алмашилган.

Музокаралардан сўнг вазирликлар ўртасида 2012 йилга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури, шунингдек, Ўзбекистон ТИВнинг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан Украина ТИВ ҳузуридаги Дипломатик академия ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 6 феврал куни Украина Ташқи ишлар вазини қабул қилди.