Калининград суди ўзбекистонликни депортация қилди

Калининград вилояти Нестеров туман суди 28 ёшли Ўзбекистон фуқаросини Россиядан депортация қилиш бўйича ҳукм чиқарди.

"Россияская газета" сайтининг ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига таяниб хабар қилишича, ўзбекистонлик фуқаронинг Россияда бўлиш муддати 2010 йилнинг май ойида тугашига қарамасдан, у қонунга ҳилоф равишда Калининградда яшаб келган.

Россия матбуотига кўра, Калининград вилояти тарихида илк бор хорижлик фуқаро депортация қилинган.