Ўтган йили Омбудсманга 11 минг ариза тушган

Ўзбекистон Омбудсманига 2011 йил давомида фуқаролардан 11238 та шикоят аризаси тушган.

Olam.uz сайти маълумотига кўра, аризаларнинг 607 таси ижобий ҳал қилинган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши бўйича рейтинг рўйхатларида сўнгги бир неча йил ичида энг қуйи позицияларни эгаллаб келмоқда.

Жумладан, Freedom House (Озодлик уйи) халқаро ташкилотининг “Ёмонларнинг ёмони 2011: дунёнинг энг репрессив жамиятлари” деб номланган ҳисоботида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари вазияти ўта ёмон бўлган тўққиз мамлакат қаторига киритилганди.

Бу рўйхатда Ўзбекистон Бирма, Экваториал Гвинея, Эритрея, Ливия, Шимолий Корея, Сомали, Судан ва Туркманистон каби дунёнинг энг репрессив давлатлари билан бирга саналган.