Ўтган йили Ўзбекистонда 3,84 миллион тонна кўмир қазиб олинди

Ўзбекистон кўмир саноати томонидан ўтган йили 106,5 миллиард сўм миқдоридаги 3,84 миллион тонна кўмир қазиб олинди.

Uzreport.com сайти маълумотига кўра, кўмир ишлаб чиқариш бўйича ўсиш суръати 2010 йилга нисбатан 105,9 фоизни ташкил қилган.

Кейинги йилларда мамлакатдаги газ тақчиллиги боис кўмирга эҳтиёж ошиб бораяпти.

Ўтган йили аҳолига 401 минг тонна кўмир сотилган. Шунингдек, бюджет ташкилотларига 235 минг тонна кўмир етказиб берилган. Экспортга эса 35 минг тонна кўмир чиқарилган.

2012 йилда эса 4,28 миллион тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилмоқда.

Газ ва электр танқислиги баробарида Ўзбекистонда тошкўмир нархи ошгани кузатилди. Кўмир сотадиган омборларда "Каримовнинг кўмири" деган арзон кўмир сотилмоқда.

Аҳоли бу кўмирни сотиб олиб ëқа олмай ҳуноб бўлганидан, истеҳзо билан "Каримовнинг кўмири" деб ном қўйишган.