Буюк Британия Ўзбекистонга маслаҳатлар беришга шай

Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганига 20 йил тўлди.

Шу муносабат билан баёнот берган Бирлашган Қироллик элчиси Руперт Жой давлатлар ўртасидаги тарихий алоқалар Англия қироли Ҳенри IV ва Амир Темур даврида йўлга қўйилганини қайд этди.

Британия дипломати сўнгги 20 йилда икки мамлакат расмий қарашларида баъзан жузъий, баъзан жиддий тавофутлар кузатилгани, шунга қарамай, ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун ҳаракат қилиш истагини изҳор этди.

Мураккаб ва тиғиз муносабатлар ҳукм сураётган замонда Буюк Британия Ўзбекистонга маслаҳатлар билан ёрдам беришга шай эканини билдиради.

Буюк Британия элчихонаси тарқатган баёнотга кўра, таълим, минтақавий хавфсизлик, бизнес, инсон ҳуқуқлари, демократия, қонун устуворлиги каби жабҳалар келгусида Лондон ташқи сиёсатида марказий ўрин тутади.