Актриса Тамара Шокирова вафот этди

Тамара Шокирова.

22 феврал куни ўзбек актрисаси Тамара Шокирова (Ғаниева) 57 ëшида узоқ давом этган кўкрак саратонидан вафот этди.

“Меҳробдан чаëн” ва “Оловли йиллар” каби кинофилмларда етакчи ролларни ижро этган Тамара Шокирова 23 феврал куни Тошкентдаги “Қозирaбот” масжиди ёнидаги қабристонга дафн этилган.

Тамара Шокирова ўзбек киномотографиясининг таниқли намояндаси Наби Ғаниевнинг келини¸ айни пайтда бугунги ўзбек эстрадаси намояндаси Райҳоннинг онасидир.

Ўзбекистонлик таниқли кинотасвирчи Умида Аҳмедова Тамара Шокировани ўз ижодий маҳоратини тўлиғича намойиш қила олмай кетган актрисалар сирасидан эканини айтади.

Умида Аҳмедова билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Умида Аҳмедова билан суҳбат