Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига янги раҳбар тайинланди

ЎР президентининг 24 феврал кунги фармонига мувофиқ Хуршид Мирзоҳидов Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги – УзАСИ бош директори этиб тайинланди.

Мирзоҳидов шу кунга қадар агентлик Бош директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

41 яшар Мирзоҳидов бу лавозимга 2010 йил ноябр ойида тайинланган эди.

2009 йил октябр ойидан бери агентлик раҳбари бўлиб келган Ҳаким Муҳиддинов фан, маориф ва маданият бўйича президентнинг давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган.