"LUKOYL" Ҳисор конларига 800 млн. доллар сармоя қилади

Россиянинг "LUKOYL" ширкати Ўзбекистоннинг жануби-ғарбидаги Ҳисор тоғларида газ ва нефт қазиб олиш бўйича режаларини эълон қилди.

Uzreport.com сайти маълумотига кўра, "LUKOYL" Ҳисор конлари учун 800 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя ётқизади.

Ширкат 2014 йилдан бошлаб Ҳисорда йилига 3,5 миллиард метр куб газ қазиб олишни режалаштирмоқда.

Ўтган йили Ҳисордаги геотадқиқот ишларига 15 миллион АҚШ долларидан зиёд маблағ сарфланган.

Россиянинг "Лукойл" ширкати 2018 йилга бориб Ўзбекистонда углеводородлар қазиб олиш ҳажмини¸ нефт эквивалентида 80 миллион бочкага етказади.

"Лукойл" ширкати Ўзбекистонда қазиб оладиган газ Хитойга экспорт қилиниши айтилади.